Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фанат, сендан фақат ғалаба кутамиз!

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси сафида 75 килограмм вазнда рингга кўтарилган вилоятимиз вакили пастдарғомлик Фанат Қаҳрамонов биринчи босқичда мўғулистонлик рақиби Давааням Даваасуренни очколар ҳисобида мағлуб этди. Боксчимиз 1/16 финал жангида австралиялик Адриан Каммарано устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ғалаба унга 1/8 финалда жанг қилиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, тажрибали боксчи Исроил Мадримов профессионал боксга ўтгани боис Паст Дарғом туманининг Гулобод маҳалласида яшовчи ва шуғулланувчи Фанат Қаҳрамонов 75 килограмм вазнда биринчи рақамли боксчига айланди.

Бугун, 16 сентябрь куни ҳамюртимиз бразилиялик Эберт Да Консейсаога қарши рингга чиқиши кутилмоқда.

Боксчимизга омад тилаймиз.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.