Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фарзандини ҳожатхонага ташлаб кетган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

2019 йил 02 июль куни соат 15:00ларда фуқаро Ф.Т. (1999 йилда туғилган) Денов тумани, Лолазор маҳалласидаги “Ҳабибобод” бозори ҳудудида жойлашган аёллар ҳожатхонасида қиз бола чақалоқни туғиб, ҳожатхона ичига ташлаб кетган.

Бош прокуратура хабарига кўра, ундан кейин ҳожатхонага кирган аёл чақалоқ йиғисини эшитиб, одамларни ёрдамга чақирган. Натижада чақалоқ қутқариб қолиниб, касалхонага жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан фуқаро Ф.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 99-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги чақалоқнинг айни вақтдаги ҳолати ҳақида маълумот берган эди.