Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фарзандини “пуллаётган” аёл ушланди, чақалоқ давлат қарамоғига олинди

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Хоразм вилояти ИИБ ва ДХХ Хива шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида 22 ёшли С.М. моддий даромад орттириш мақсадида ўзининг 2020 йилнинг 2 июнь куни туғилган 4 ойлик қиз фарзанди З.М.ни тадбирга жалб қилинган фуқаролар И.Х. ва Н.Р.ларга 120 миллион сўм эвазига сотишга келишиб, келишилган пулнинг 5.000 АҚШ долларини олиб, қизини сотган пайтида ашёвий далиллар билан ушланган. Чақалоқ эса давлат қарамоғига олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Хива шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан С.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича С.М. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок қилишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.