Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Фахрий мураббий” орденига Самарқанддан номзод тасдиқланди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 18 ноябрь куни ўтказилган сессиясида “Фахрий мураббий” орденига номзодларни танлаб олиш, уларнинг фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш бўйича вилоят танлов комиссияси томонидан тақдим этилган номзодлар кўриб чиқилди.

Вилоят комиссияси 16 нафар номзод орасидан 5 нафарини саралаб олган эди. Ушбу номзодлар вилоят Кенгашида муҳокама қилинди ва Самарқанд давлат университети профессори, Самарқанд шаҳар Навбаҳор маҳалласи фаоли Набиев Фарҳод Ҳамидович номзоди “Фахрий мураббий” ордени билан мукофотлашга муносиб деб топилди.

Ф.Набиевнинг ҳужжатлари йиғма жилди Республика комиссиясига тақдим этилиши белгиланди.