Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фермерларни жазирамада автобусга қамаган Касби туман ИИБ бошлиғи ишдан бўшатилди

Қашқадарёда фермерларнинг ишчиларига кишан тақиб, уларни автобусга қамаган ИИБ бошлиғи ишдан олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Жорий йилнинг 24 июль куни ижтимоий тармоқларда Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан тарқатилган видео ва матнли материаллар бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви олиб борилаётгани ҳақида расмий маълумот берган эдик.

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасидан маълум қилишларича, хизмат текшируви якунига кўра Касби тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ч.Кучаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди», - дейилади хабарда.