Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Финляндия 10 та мамлакат аҳолиси учун ўз чегараларини ёпмоқда

Финляндия коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият сабабли 24 августдан эътиборан ўн нафар мамлакат фуқаролари учун ўз чегараларини ёпмоқда. 

“Финляндия давлати Исландия, Греция, Мальта, Германия, Норвегия ва Дания ўртасида ҳаракатларни амалга оширишдаги ички чегара назорати қайта тикланади”, - дейилган ҳукумат ахборотида. 

Бундан ташқари, чекловлар Ирландия, Кипр, Сан-Марино ва Японияга ҳам тааллуқли. 

Финляндия ҳукуматининг фикрига кўра, чегаралар очилишидаги асосий омил, COVID-19 билан касалланиш даражаси ҳисобланади – у сўнгги 14 кунда, 100 минг аҳоли ичидан саккиз кишидан ошмаслиги лозим. 

Шу билан бирга мамлакат ҳукумати, 15 август ҳолатига Италия, Литва, Словакия ва Эстонияда касалланиш кўрсаткичи саккизтадан ошганини, бироқ ўнтага етмаганини таъкидлади. “Шу тариқа, Финляндия ва юқорида кўрсатилган мамлакатлар ўртасида ички чегара назорати тикланмайди”, - дейилган хабарда. 

Тақдим этилган сўнгги маълумотга кўра, Финляндияда умумий ҳисобда 7776 нафар коронавирус ҳолати қайд этилган, 7050 нафар бемор соғайган, 334 нафар бемор вафот этган.