Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фитр ва закот кимларга берилади?

Муборак Рамазон ойининг яхши фазилатлари кўп. Бу ойда қалбан Аллоҳга яқинлашамиз. Шукроналик, мурувват, саховат ва меҳр-оқибат каби ҳамма эзгу ишларга шу ойда кўпроқ эътибор қаратилади.

Рамазон ойининг афзалликларидан яна бири закот ва фитр садақа беришдир. Фитр садақа (оғиз очиш садақаси) рўза муносабати билан бериладиган садақадир. Унга кўра бирор сабаб билан рўза тутолмай қолган кишиларнинг садақа бериши ёки ифторлик қилиши Қуръонда кўрсатилган. Бу турдаги садақа ногирон, ночор, бева-бечора ва мискинларга берилади. Унинг миқдори ханафий мазҳаби уламоларининг таълимотларига биноан “яримсо-2” килограмм буғдойни ташкил қилади.

Закот эса камбағалларга берилади. Яъни бой бўлмаган кишиларга. Закотни фақирларга, мискинларга, закот йиғувчи кишиларга, дини Исломга ошно қилиниши керак бўлган кишиларга, қулларни озод қилиш йўлига, қарзини тўлолмай қолган кишиларнинг қарзини тўлашга ҳамда Аллоҳ йўлида ва мусофирларга берилиши керак, деб саккиз синфни Аллоҳнинг ўзи баён қилиб берган.

Саиджамол Миржафаров,

шарқшунос, арабшунос олим.