Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Франциянинг Буюк Британия билан уруши ҳақида миш-миш тарқалди

Буюк Британия агар Европа Иттифоқи билан балиқ ови бўйича келишувга келмаса, янги "фолкленд можароси" (Аргентина ва Буюк Британия ўртасидаги икки денгиз ҳудуди учун бўлан уруш)га эришиши мумкин. Бу ҳақда Франциянинг Булон-сюр-Мер шаҳри мэри Фредерик Кувилье айтиб ўтди, деб хабар беради Express.

У Лондон сувларини Европа Иттифоқи мамлакатлари кемаларидан ҳимоя қилишга ҳарбий кемаларини юбориш ниятига муносабат билдирди. Сиёсатчи ушбу можаролар кимнингдир худбинлигини қондириши мумкин. Аммо муаммони ҳал қилишга ёрдам бермаслигини таъкидлади. «Бунинг ўрнига Британия кемалари муҳожирларни қутқаришда ёрдам берса бўларди. У ерда одамлар ҳалок бўлмоқда", дея таъкидлади шаҳар раҳбари.

Айни пайтда балиқчиларнинг Британия сувларига кириши билан боғлиқ муаммолар музокараларнинг асосий мавзусига айланди. Шартнома 2021 йил 1 январгача тузилиши керак, эҳтимол Brexit усиз амалга оширилади.

Октябрь ойида Бельгия сиёсатчилари ҳаттоки қирол Чарлз II томонидан 1666 йилда берилган муддатсиз рухсатни далил сифатида ишлатишга ҳаракат қилишди. Аммо бундай ғоянинг оқибати номаълум.

Таҳлилчилар битим бузилиши Буюк Британияга коронавирус инқирозидан ҳам каттароқ зарба беришини тахмин қилмоқда. Аммо Лондон қатъиятини сўндиргани йўқ. Мамлакат ўз сувларини бошқариш учун қироллик денгиз кучларининг тўртта патруль кемасидан фойдаланмоқчи. Улар Европа Иттифоқи кемаларини тўхтатиш ва уларнинг овини мусодара қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Денгиз флотидаги манбанинг таъкидлашича, улар балиқ овловчи кемаларга ўқ узишмайди. Лекин уларни портга етказиши мумкин бўлади.

Фолкленд ороллари (Малвинас) бўйича Буюк Британия ва Aргентина ўртасидаги зиддият 1982 йил апрелдан июнгача давом этди. Унда ҳар икки томондан мингга яқин киши ҳалок бўлган эди. Мамлакатнинг дипломатик алоқалари фақат 1989 йилда тикланган. Лекин Буэнос-Aйрес оролларни ҳанузгача шахсий ҳудуди деб билади.