Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Француз цементи Пахтачида ишлаб чиқарилади

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида Франциянинг “Фрейссине” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда “Фрейссине” компанияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибида эҳтиёжлар учун Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида янги цемент заводини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

Маълум қилинишича, учрашувда мазкур иншоот қурилиши белгиланган ҳудуднинг геологик ҳолати бўйича текширувларни ўтказиш, заводга хориждан янги техника ва технологияларни олиб келиш, корхонанинг келажакдаги салоҳияти ҳақида фикр юритилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги ташкил этилаётган завод йилига 1 млн. тонна юқори сифатли цемент маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.