Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фуқаро нега зиёратгоҳга пул тўлашни истамади?

Жорий йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган зиёратчи Амир Темур мақбарасига кириш учун пул тўлашни рад этди.

Ваҳоланки, зиёратгоҳларга кириш учун пуллик (билет) тизим жорий этилган бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, вилоят маданият бошқармаси томонидан ҳар бир зиёратгоҳ учун прейскурантлар белгилаб берилган. Унга кўра, Амир Темур мақбарасига кириш 2020 йил 1 январдан  катталарга (18 ёшдан каттталар) 3000 сўм, 18 ёшгача бўлган болаларга 1500 минг сўмни ташкил этади.

Масъуллар томонидан ўтказилган суриштирувларда фуқаро зиёратгоҳларга, тарихий обидаларга, музейларга кириш пуллик экани ҳақида маълумотга эга эмаслиги маълум бўлди.

Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси таркибидаги барча музейлар ва тарихий обидалар билан биргаликда Амир Темур мақбарасига ҳам кириш учун олинаётган нақд пул тушумини назорат қилиш мақсадида назорат касса машинаси (НКМ) ўрнатилган бўлиб, ҳисобчи томонидан ташриф буюрувчиларга кириш нархи ёзилган чек чиқариб берилади.

Бундай ҳолатлар яна юзага келишининг олдини олиш, фуқароларнинг Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси тизимидаги тарихий обидалар ва музейлардаги ўзгаришлар, янгиликлар, кириш нархлари хусусида маълумот олишлари учун музей-қўриқхонанинг расмий сайти (http://www.samarkandmuseum.uz), телеграм (https://t.me/samarqandmuzey) ва фейсбук каналлари (http://www/.facebook.com/samarkandmuseum/groups) ишга туширилган.