Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги формаси дизайни мухлислар томонидан танланади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоаларимиз ва мухлислар ўртасидаги муносабатларни янги даражага олиб чиқиш борасида бир қатор лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Улардан бири, терма жамоаларимиз формасининг янги дизайни борасидаги танловдир.

Энди ҳар бир мухлис футболчиларимиз формаси дизайни борасида ўз таклифларини билдириши мумкин.

"Янги форма дизайнини ишлаб чиқиб, бизнинг электрон почтамизга юборишингиз мумкин. Энг яхши деб топилган ишлар махсус совринлар билан тақдирланади. Хусусан, мутахассисларимиз томонидан маъқул топилган учта энг яхши дизайн учун муаллифларнинг ҳар бирига терма жамоамиз юлдузларининг дастхатлари туширилган оригинал футбол тўплари совға қилинади. Ўз ишларингизни [email protected] электрон почтасига юборишингиз мумкин.

Ўзбекистон терма жамоасининг халқаро майдондаги имиджини барчамиз биргаликда шакллантирамиз!", - дейилган ЎФА хабарида.