Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Газ тармоғига резина шланглар орқали уланиш хавфли

“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали томонидан жойларда ис газидан заҳарланиш ва чақнаш билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларни олдини олиш бўйича тарғибот тадбирлари кучайтирилди.

Айни пайтда нафақат давлат ва хусусий корхона- ташкилотлар, олий ўқув юртлари, мактаб, лицейлар, маҳалла, бозор, савдо марказларида, балки уйма-уй мунтазам тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш йўлга қўйилди.

2021 йил 15 январь куни ўтказилган назорат-профилактика жараёнлари давомида “Samarqandshahargaz” газ таъминоти бўлимининг 51 нафар чилангари томонидан 306 хонадон эгалари газ тармоқларига резина шланглари орқали уланганлиги ва қўлбола газ жиҳозларидан фойдаланиб келаётганлиги учун огоҳлантирилди.

Филиал директори ўринбосари Жасур Авазов “Samarqandshahargaz” газ таъминоти бўлими чилангарларининг ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича олиб бораётган тарғибот ишларини назорат қилиш мақсадида маҳаллаларда бўлиб, чилангарларга сервис хизматларини кўрсатиш бўйича зарур тавсиялар берди.

Тарғибот ишлари давом этмоқда.

“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали ахборот хизмати.