Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ғиждувонда юк автомашинасининг газ баллони портлаб кетди

Жорий йилнинг 10 июнь куни соат 05.40 ларда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи 59 ёшли Р.Н. бошқарувидаги  “КамАЗ” юк автомашинасини “Зарангари” МФЙ Урганжи қишлоғи ҳудудида ҳайдаб кетаётган вақтида юк автомашинасига ўрнатилган газ баллони портлаб кетиши оқибатида юк автомашинасида ёнғин содир бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда юк автомашинасининг салон қисми ёниб зарар кўрган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси, хабар беришича, жароҳат олганлар йўқ.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.