Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Гиёҳвандлик ҳудуд, чегара, миллат танламайди. Уни ҳушёрлик билан енгиш мумкин

Самарқанд шаҳридаги 3-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Самарқанд шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, уларнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар иштирокида “Биз, ёшлар доим гиёҳванд воситаларининг тарқалишига қарши курашамиз” мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази бўлим бошлиғи Шуҳрат Ғуломов ёшлар орасида гиёҳванд воситаларининг тарқалишига қарши курашиш, гиёҳванд воситалари истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари, бугунги кунда "заҳри қотил" тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ёшларга тушунча ва маълумот берди.

Семинар давомида тадбир иштирокчиларига билиб-билмай гиёҳванд воситаларини истеъмол қилиб, аянчли ҳолатларга тушиб қолган ёшлар ҳақидаги қисқа метражли видеоролик намойиш этилди.

Санжар ТУРДИЕВ.