Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Гўзалкентлик ёшлар учун янги спорт иншооти фойдаланишга топширилди

Паст Дарғом туманидаги Гўзалкент шаҳарчасида 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Ш.Мўминжонов, Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, Паст Дарғом тумани ҳокими Б.Саъдуллаев иштирок этди ва мазкур муассаса келгусида ёш авлоднинг жисмонан соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб етишида хизмат қиладиган даргоҳлардан бири бўлиши таъкидлади.

Ушбу мажмуанинг қурилиши жорий йилнинг август ойида бошланган бўлиб, 2 миллиард 800 миллион сўмлик лойиҳа асосида бунёд этилди ва 270 миллион сўм қийматидаги 34 хил спорт инвентарлари билан таъминланди. Айни пайтда муассасада 1150 нафар ёшлар 20 дан ортиқ мураббий ёрдамида спортнинг 12 тури бўйича машғулот олиб боришни бошлади.

Абдужаббор ПЎЛАТОВ,

Бахтиёр МУСТАНОВ (фото).