Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Гўзаллик салонига ўғирликка тушган 21 ёшли жувон қўлга олинди

Жорий йилнинг 4 июлга ўтар кечаси номаълум шахс Хоразм вилоятининг Хонқа туманида яшовчи 27 ёшли М.Т. исмли аёлга тегишли бўлган гўзаллик салонидан 4 миллион сўм пулини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Хонқа туманида яшовчи 21 ёшли Ш.Х. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.