Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Гран-при ҳамда 7000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти кимга насиб этди?

Термиз шаҳрида I Халқаро бахшичилик фестивали доирасида ўтказилган бахши-шоирлар, оқин ва жировлар, фольклор жамоаларининг халқаро кўрик-танлови ғолиблари аниқланди, деб хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Турли номинациялар бўйича ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари, махсус диплом ва ҳар бири 500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан:

“Бахшичилик санъати фестивалининг энг ёш иштирокчиси”: Камарул Баихақи Бин Камарул Баисах, Малайзия;

“Бахшичилик санъати фестивалининг ёши улуғ иштирокчиси”:  Отахон Матякубов, Ўзбекистон;

“Меҳр-оқибатни тараннум этгани учун”: Азизбег Зиёев, Тожикистон;

“Бахшичилик санъати жонкуяри”: Шоберди Болтаев, Ўзбекистон;

“Анъаналарга содиқ бахши”: Қаландар Норматов, Ўзбекистон;

“Қадриятлар давомчиси”: Шерван Арна Жума, Афғонистон;

“Аждодларнинг унитилаётган урф-одатларини тараннум этгани учун”: Авермед Балдандорж, Монголия;

“Бахшичилик санъати орқали дўстлик ришталарини тараннум этгани учун”: Зоран Самардзич, Сербия;

“Халқларнинг қадимий мерос тарғиботчиси”: Салих Ибрагим Буковян, Шабан Муса Косин, Болгария;

“Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши иштирокчи”: Али риза Сулаймони, Хамид Сулаймони, Эрон;

“Ҳайъат аъзоларининг меҳрини қозонган иштирокчи” Асилбек Маратов, Қирғизистон;

“Бахшичилик санъати фестивалининг энг яхши тарғиботчиси”: “Ўзбекистон -24”, “Xabar.uz”, Ўзбекистон;

Фестивалнинг учинчи даражали дипломи, статуэтка ва ҳар бири 2500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан: 

3-ўрин: Гулнара Алламбергенова, Ўзбекистон (Қорақалпоғистон);

3-ўрин: “Hanmyra Art” гуруҳи, Корея;

Фестивалнинг иккинчи даражали дипломи, статуэтка ва ҳар бири 3500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан: 

2-ўрин: Илгам Байбулдинов, Россия;

2-ўрин: “Ошиқлар” дуэти, Озарбайжон;

Фестивалнинг биринчи даражали дипломи, статуэтка ва ҳар бири 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан:

1-ўрин: Абдуназар Поёнов, Ўзбекистон;

1-ўрин: Керван Ёвбасаров, Туркманистон;

Фестивалнинг бош соврини – Гран-при ҳамда 7000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан:

Улжан Байбусинова, Қозоғистон.