Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида бериладиган кредит фоизи оширилди

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилган ўзгартириш Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Киритилган ўзгартиришга кўра, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида бериладиган кредитларнинг фоиз ставкаси 8 фоиз миқдорида белгиланди (илгари 7 фоиз эди).