Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳарбий офицер ва аскарларга китоблар совға қилинди

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши ва Самарқанд ёш ижодкорлар Кенгаши билан ҳамкорликда Марказий ҳарбий округ қисмларида ҳарбий офицер ва аскарлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ҳарбий хизматчиларга 50 га яқин бадиий адабиёт совға қилинди. Айниқса, ижодкор ёшлар ва ҳарбийлар билан ташкил этилган қувноқ китоб векторинаси ажойиб руҳда ўтди.

Йиғилишда Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббус бўйича китобхонлик тадбирлари ҳам юқори савияда ташкил этилди.

- Ҳарбий акаларимни кўриб мен ҳам ҳарбий бўламан дея аҳд қилдим. Келажакда шу каби тадбирлар янада кўпроқ ташкил этилади деган умиддаман, дейди - Раҳматулло Муродқулов.