Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳарбий ватанпарлик ойлигига старт берилди

 

 

Самарқандда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий ватанпарлик ойлиги тадбирлари бошланди.

Вилоят мусиқали драма театри ҳовлисида мазкур ойликнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ҳарбий оркестор томонидан концерт дастури, ҳарбийлар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Ойлик давомида вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидаги ҳарбий қисмларда очиқ эшиклар куни, таълим муассасалар, маҳалларда турли учрашув ва кўнгилочар тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилиши режалаштирилган.

Бахтиёр МУСТАНОВ.