Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳарбийлар ёт иллатларга қарши

Марказий ҳарбий округи қўшинларига қарашли сафарбарлик чақирув резерви батальонида “Диний экстремизм ва терроризмнинг тинчлик ва барқарорликка таъсири” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Самарқанд вилоят давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ва батальон қўмондонлиги ҳамкорлигида ўтказилган давра суҳбатида терроризм ва экстремизм каби мудҳиш хатарлар инсоният бошига оғир кулфатларни солаётгани, айрим ёшларнинг билиб-билмай турли ёт оқимларга қўшилиб кетаётганлиги хусусида сўз борди.

Тадбирда «Ислом: моҳият ва талқин» видеофильми намойиш этилди.

***

Самарқанд шаҳридаги ҳарбий қисмда «Ҳижрат зулм қилиш дегани эмас» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда вилоят давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ходими ва ҳарбий қисм масъуллари терроризм ва экстремизмнинг салбий оқибатлари, бугунги кунда аксарият ёшлар диний билимларининг етарли эмаслиги туфайли ёт ғоялар таъсирига тушиб, келажагини барбод қилаётганини таъкидлаб, бундай жараёнларда барча доим огоҳ бўлиши, сохта ва ғаразли талқинларни фарқлай олиши лозимлигини қайт этди.

Шуҳрат УМБАРОВ.