Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Рустам Тўлаганов, Бобоусмон Батуров... Самарқандда рингга чиқади

Мазкур чемпионатда республикамизнинг барча вилоятидан 300 нафарга яқин чарм қўлқоп устаси иштирок этмоқда.

Чемпионатнинг тантанали очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи М.Қурбонов, Самарқанд вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Рўзиев сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга омад тилади.

Мусобақада Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Рустам Тўлаганов, Бобоусмон Батуров, Миразиз Мирзахалилов сингари номдор боксчилар ҳам ғолиблик учун рингга чиқади.

Баҳслар 8 та вазн тоифасида (-52, -57, -63, -69, -75, -81, -91, ва +91 кг) ўтказилмоқда.