Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳайдовчилик гувоҳномалари 2020 йилнинг 31 декабрига қадар алмаштирилади

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига соддалаштирилган тартибда алмаштириш 2020 йил 31 декабрга қадар давом этади, деб хабар бермоқда Давлат хизматлари агентлиги.

Бугунги кунда мазкур хизмат республикамиз бўйлаб 10 дан ортиқ Давлат хизматлари марказлари  ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари ва бўлимларида кўрсатилади.

Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш ҳамда навбатларни олдини олиш мақсадида, бугунги кунда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш учун аризани my.gov.uz портали орқали юбориш йўлга қўйилди.

Марказларда хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб барча Давлат хизматлари марказлари экстерриториал тамойили асосида хизмат кўрсатади. Яъни, доимий яшаш жойингиздан қатъий назар, давлат хизматларини исталган ДХМдан олиш имконига эгасиз.

Қўйида эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш ускунаси мавжуд Давлат хизматлари марказларини ҳавола этмоқдамиз.