Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳайдовчининг билиши керак бўлган 6 мажбурияти

1. Йўлга чиқишдан олдин автомобиль техник созлигини текшириш;
2. Автомобиль салони тўлиқ жиҳозланган (тиббиёт қутиси, ёрқин рангли камзул ва бошқа керакли буюмлар) бўлиши лозим. Турли сабаблар билан йўлда автомобиль бузилиб қолганда камзул кийиб олиш ҳайдовчини хавфдан сақлаб туради;
3. Йўл шароити ва об-ҳавони ҳисобга олиш;
4. Автомобилдаги йўловчиларга йўл қоидаларини тушунтириш лозим. Масалан, ойнадан фақат қўлни чиқариш мумкинлиги, эшикларни мустаҳкам ёпиш кераклиги;
5. Ҳуқуқий билимни ошириш. Ҳар бир ҳайдовчида йўл ҳаракати қоидалари китобчаси бўлса, фойдадан ҳоли бўлмайди. Қонунчиликка киритилаётган ўзгартишлардан ҳам хабардор бўлиб туриш;
6. Тезликни меъёрида сақлаш. Ҳозир шаҳар кўчаларида 70 км.дан ортиқ ҳаракатланиш тақиқланган. Ҳайдовчи пиёдалар йўлакчаси ва серқатнов жойга етиб келганда ўртача тезлик (70 км дан паст)да келиши керак. Ҳисоб-китобларга кўра, 70 км. да келаётган автомобиль тормозни босгандан кейин 56 метр ўтиб тўхтайди.