Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳайитга муносиб совға

Ургут тумани Почвон маҳалласидаги "Почвон ота" зиёратгоҳида кўркам айвон бунёд этилиб, Рамазон ҳайити куни фойдаланишга топширилди.

- Узун Ҳасан ўғли Почвон ота зиёратгоҳи маҳалламизнинг фахри ҳисобланади, - дейди Почвон маҳалла фуқаролар йиғини раиси В.Жўраев. - Аҳолимизнинг ушбу мажмуага ҳурмати баланд. Шу сабабли маҳалламиз аҳли, саховатли кишилар ташаббуси билан бир неча йил олдин бу ерда мақбара бунёд этилган эди. Бу йил эса Илҳом Исломов бошчилигидаги маҳалламиз тадбиркорлари, оқсоқоллар ҳомийлигида ушбу айвон қурилди. Қарийб 150 миллион сўм сарфланган қурилиш ишларидан сўнг бу ерда зиёратчилар учун ҳар томонлама қулай шароит яратилди.

Янги иншоот очилиши муносабати билан маҳалла аҳлига эҳсон оши берилди.

Жаббор Набиев.