Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳайратли воқеа: Ўрта Ер денгизидаги орол оппоқ қор билан қопланди

Ўрта Ер денгизида жойлашган турли оролларда ҳатто қишда ҳам тузукроқ қор ёғмайди. Аммо кеча, 14 май санасида, тунда Францияга тегишли Корсика ороли ноқулай об-ҳаво туфайли қор ёғиб, орол бутунлай қор билан қопланган.

Бу ҳақда маҳаллий BFMTV телеканали хабар берган.

Оролдаги Аяччо ва Бастия шаҳарлари орасидаги йўлнинг довон қисми музлагани учун хавфлилик туфайли вақтинчалик ёпиб қўйилган.

Орол маъмурияти йўлларни қорлардан тозалаш учун барча чораларни кўрган ва кеча 15 май куни тушда йўлларда ҳаракатланиш қайта тикланган.

Ёққан қорнинг қалинлиги жойларда 3-5 см.га етган.

"Бу, қиш-ёз анча илиқ об-ҳаво ҳукм сурадиган Ўрта Ер денгизидаги орол учун ноёб ҳодиса" дейишмоқда ҳодиса гувоҳлари, ижтимоий тармоқларда ҳодиса тасвирланган суратларни жойлаб.