Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳазрати Хизр қабристонининг 1 гектар майдонида хас-хашак ёнган

Жорий йилнинг 28 июнь куни тахминан 19:30 ларда Самарқанд вилояти ФВБ марказий навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.

Унда маълум қилинишича, Самарқанд шаҳар, Ҳазрати Хизр қабристони ичидаги қуриб қолган хас-хашак ёнаётган бўлган.

Олинган хабар бўйича воқеа жойига Самарқанд шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига қарашли 6-ҳарбийлаштирилган ёнғин қутқарув қисмининг 2 та жанговар экипажи жалб этилган.

Ёнғин соат 20:15 ларда тўлиқ бартараф этилган. Ушбу ёнғин оқибатида Ҳазрати Хизр қабристони 1 гектар майдонининг қуриб қолган хас-хашаги ёниб зарарланган.

Очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланилгани ёнғинга сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Жасур ЛАПАСОВ,

Самарқанд шаҳар ФВБ инспектори.