Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Ҳиндистон – Марказий Осиё" мулоқотида иштирок этиш учун Қирғизистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари Самарқанд шаҳрига келди

Самарқанд темир йўл вокзалида Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков ҳамда Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббоний Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи А.Воҳидов ҳамроҳлигида кутиб олинди.

 - Бугун бўладиган нуфузли учрашувда қўшни давлатлар билан ўзаро савдо ҳажмини ошириш, транспорт ва логистикани ривожлантириш, саноат, энергетика, ахборот технологиялари, тиббиёт, фармацевтика, қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларига инвестициялар, инновация ва технологиялар жалб қилиш бўйича ҳамкорликка киришамиз, - дейди Қирғизистон ташқи ишлар вазири Ч.Айдарбеков. - Бу борада Самарқанд келишуви мамлакатларимиз манфаати учун хизмат қилишига шубҳа йўқ.

Бахтиёр МУСТАНОВ.