Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳиндистонда ёнғин оқибатида ўн нафар чақалоқ вафот этди

Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги касалхонада ёнғин натижасида ўн нафар янги туғилган чақалоқ вафот этди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.

Фожиа беморлар ётган бинода кеч тунда содир бўлган. Ҳамшира неонатал палатасидан тутун чиқаётганини пайқаб, бу ҳақда ходимлар ва ўт ўчирувчиларга хабар берди. Етти нафар чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Таъкидланишича, Бхандара шаҳридаги аварияга, эҳтимол, қисқа туташув сабаб бўлган.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ёнғинда ҳалок бўлган болаларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди ва воқеани "юракни эзувчи фожиа" деб атади.

Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.