Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳоким ўринбосари Нурқулов ўзи ўқиган мактабларга китоб ва кўчат совға қилди

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Абдумажид Нурқулов ўзи таҳсил олган Пайариқ туманидаги 14- ва 45-мактабларга 100 нусхадан китоб ва 50 тупдан мевали ва манзарали дарахт кўчатлари совға қилди.

Бадиий адабиёт, тарих, маданият ва маънавиятга оид китоблар туман ҳокимлиги, Жувозхона маҳалласи фаоллари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида мактаб кутубхонасига топширилди.

Ташкил этилган давра суҳбатида А.Нурқулов таълим берган устозларини эслади, ёшларни аъло баҳолар билан ўқишга чақирди. Китоб мутолаа қилишнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, илм олиш ҳар бир йигит-қизнинг асосий вазифаси бўлиши лозимлигини уқтирди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими ўринбосари мактаблар ҳовлисига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазди.