Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳокимга саволингиз борми?

2019 йил 17 февраль куни, соат 20:00 да Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган “Очиқ мулоқот” кўрсатувида Самарқанд тумани ҳокими Шуҳрат Жамолов ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирокида мулоқот бўлади.

Сиз ўзингизни қийнаётган муаммолар бўйича кўрсатувгача ва кўрсатув давомида (66) 233-96-01, 233-96-07 рақамли телефонларга қўнғироқ қилиб, саволингизни йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, саволларингизни “Зарафшон” газетасининг (66) 233-91-51, 233-91-53 рақамли телефонларига ҳамда zarafshong@umail.uz ёки телеграм мессенжеридаги zarafshonbot манзили орқали жўнатишингиз мумкин.

Мурожаатларингиз Самарқанд тумани ҳокимига етказилади.