Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Ҳокимга саволингиз борми?

2019 йил 13 январь куни, соат 20.00 да Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган “Очиқ мулоқот” кўрсатувида Каттақўрғон тумани ҳокими А.Баҳромов ҳамда тумандаги корхона-ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирокида мулоқот бўлади.

Сиз ўзингизни қийнаётган муаммолар бўйича кўрсатувгача ва кўрсатув давомида (66) 233-96-01, 233-96-07 рақамли телефонларга қўнғироқ қилиб, саволингизни йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, саволларингизни “Зарафшон” газетасининг (66) 233-91-51, 233-91-53 рақамли телефонларига ҳамда  [email protected] ёки телеграмдаги zarafshonbot мессенжери орқали жўнатишингиз мумкин.

Мурожаатларингиз Каттақўрғон тумани ҳокимига етказилади.