Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳокимлар бошчилигидаги миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги қарори билан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди.

Жумладан, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузурида ҳам вилоят ҳокими Э.Турдимов раислигидаги 23 кишидан иборат кенгаш таркиби тасдиқланди.

Туман ва шаҳарларда эса кенгаш таркиби ҳоким бошчилигида 12 кишидан иборат бўлади.

Турли миллат вакиллари яшаётган ҳудудлар аҳолисининг маиший ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳар чоракда муҳокама қилиш ва ҳамкорликда ҳал этишни ташкил этиш ҳамда мониторингини олиб бориш, жамиятда юзага келиши мумкин бўлган миллатлараро ихтилофлар ва можароларнинг барвақт олдини олиш, профилактика чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашиш жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари сифатида белгиланган.