Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Танзила НОРБОЕВА: «Оқдарёлик фермер хўжалиги ишчиси бўлган аёл иши юзасидан республика Бош прокуратураси жиноят иши қўзғаган. Аёл шаънини топтаганлар жазосини олади» (Видео)

Тошкент шаҳрида бугун 16 январь куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги анжумани бўлиб ўтди.

«Хотин-қизлар ва оила масалалари: Бу борада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва айрим муаммолар» мавзусига бағишланган анжуманда Халқаро пресс-клуб жамоатчилик кенгаши, республика хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» илмий-амалий маркази вакиллари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари,  вазирликлар, уюшмалар, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг раҳбар ва ходимлари иштирок этди.