Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳурматли тадбиркор!

 Сизни тадбиркор сифатида рўйхатдан  ўтганингиз билан табриклаймиз!

 Сизни ёки ҳисобот учун масъул ходимингизни Самарқанд шаҳар статистика бўлимида ойнинг биринчи ва учинчи жума кунлари бўлиб ўтадиган “Очиқ эшиклар куни”га таклиф этамиз.

 Бу ерда сизга мутахассис ходимлар томонидан давлат статистика ҳисоботларини ўз вақтида хато ва камчиликларсиз топшириш тўғрисида бепул тушунтириш берилади ҳамда ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.

 Манзил: Самарқанд шаҳри, У.Турсунов кўчаси, 82-уй, 103-хона. Мўлжал: “Ёшлик” стадиони, Матбуот уйи (“Зарафшон” газетаси).

Тел: 235-42-95, 235-29-14.