Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ибн Сино кўчасида кўп қаватли уйлар қурилади

Президентимизнинг шу йил 11 январь куни вилоятимизга ташрифи давомида берган топшириқлари ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси баёнига кўра, Самарқанд шаҳридаги Ибн Сино кўчасининг Самарқанд халқаро аэропортидан темирйўл кўпригигача қисмида 7 қаватли, темирйўл кўпригидан Геофизика чорраҳасигача қисмида 5 қаватли, Афросиёб кўчасидан Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалигача қисмида 3 қаватли замонавий турар жой ва нотурар жой бинолари қурилади.

Шу кўчанинг Сиёбча каналидан ўтгандан кейин йўлнинг ўнг томонидаги эски турар жой ва нотурар жой биноларини бузиш ҳисобидан 3-4 қаватли меҳмонхона ва савдо комплекси ҳамда меҳмонхона орқасида ундан баланд бўлмаган 5 қаватли замонавий уй-жойлар бунёд этилади.

Собиқ “Гелион” заводи ўрнида завод ёнида қурилган  турар жой биноси билан бир хил баландликдаги замонавий меҳмонхона барпо этиш режалаштирилган.