Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ички ишлар органи ходими фуқарога қандай мурожаат қилиши лозим?

Ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида қуйидагиларга мажбур:

Ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;

Фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабабини ҳамда асосларини, шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт.