Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ички ишлар ходимларини масхара қилган блогер 7 суткага қамалди

Айрим блогерлар бирор мавзуга оид видео ортидан қувиб, аудитория ва қонун олдидаги масъулиятларини унутиб қўйишмоқда.

Instagram саҳифаларининг бирида муаллиф санитария-эпидемиологик талабларни менсимаганлигини намойиш этганлиги акс этган бир нечта фото ва видеолар, шу билан бирга, беодоб сўзларни ишлатиб, ички ишлар органлари ходимларининг карантин кунларида олиб бораётган ишларини масхара қилганлиги Тошкент шаҳар ИИББ ходимларининг назарига тушди.

Пойтахт ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган текширув натижасида мазкур аккаунтни бошқарадиган шахс 21 ёшли, муқаддам судланган Гейдар А. эканлиги аниқланди.

Ҳуқуқбузарга нисбатан зарур чоралар кўрилиши учун мазкур факт бўйича тўпланган ҳужжатлар Миробод тумани маъмурий судига йўналтирилди.

Ҳуқубузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасига мувофиқ суд томонидан етти суткалик маъмурий жазо қўлланилди.