Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иҳота ўрмон дарахтзорлари эгаллаган ерларга ер солиғи солинмайдими?

Иҳота ўрмон дарахтзорлари эгаллаган ерлар солиқ солинмайдиган ер участкалари жумласидандир. Иҳота ўрмон дарахтзорлари жумласига қуйидагилар киради: ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақалари; ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увилдириқ сочадиган жойларни муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақалари; эрозиядан сақлайдиган ўрмонлар; ўрмонларнинг темир йўллар ва автомобиль йўллари ёқалаб ўтган иҳота минтақалари; чўл ва чала чўл зоналаридаги ўрмонлар; шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғлари; шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат марказларининг кўкаламзорлаштирилган зоналари атрофидаги ўрмонлар; сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонлар; курорт табиий ҳудудларни санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш теграсидаги ўрмонлар; алоҳида қимматга эга бўлган ўрмонлар; илмий ёки тарихий аҳамиятга эга бўлган ўрмонлар.

Самарқанд вилояти давлат солиқ

бошқармаси Ахборот хизмати.