Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ички ишлар органлари тизимида ишловчи аёллар беллашди

Самарқанд шаҳрида вилоят ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг бадминтон, стол тенниси, шахмат-шашка ва арқон тортиш турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

Самарқанд ички ишлар бошқармасининг турли йўналишларида фаолият олиб бораётган ходимлар “Ёшлар” ҳамда “Қалдирғоч” жамоаларига бўлинган ҳолда беллашдилар.

"Ёшлар" жамоаси бадминтон ва стол теннисида ғолибликни қўлга киритган бўлса, "Қалдирғоч" жамоаси шахмат ва шашка ҳамда арқон тортишда ўзларининг эпчил ва кучли эканликларини кўрсатди.

– Ишдан бўш вақтимда спортнинг енгил атлетика тури билан шуғулланганим бугунги мусобақада асқотди, – дейди мусобақа иштирокчиси А.Ибодова. – Ташкил этилган бу спорт мусобақаси биз, ички ишлар тизимида ишловчи хотин-қизларни бирлаштирди, ишчанлигимизни янада оширди.     

Мусобақа якунида барча иштирокчиларга вилоят ички ишлар бошқармасининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 

Ҳусан ЭЛТОЕВ.