Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ИИБ ходимининг оёғини босиб кетган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши очилди

Бош прокуратура матбуот хизмати ИИБ ходимига нисбатан содир этилган жиноят юзасидан баёнот берди.

Қайд этилишича, Навоий вилояти Хатирчи тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори Ў.Х. (1991 й.т.) бошқарувидаги «Матиз» русумли автомашинада пиёдалар ўтиш йўлагида пиёдаларни ўтказиб юбориш учун тўхтаб турган вақтида, унинг орқасида фуқаро А.Ў. (1990 й.т.) «Матиз» русумли автомашинада тўхтаб, Ў.Х, унинг йўлини тўсиб турганлигини важ қилиб, уни уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказган ҳамда Ў.Х.нинг қонуний талабларига бўйсинмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, ўз автомашинасининг ҳаракатини давом эттириши натижасида унинг ўнг оёғини босиб ўтган.

Мазкур ҳолат юзасидан 10 октябрь куни Хатирчи тумани прокуратураси томонидан А.Ў.га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.