Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ижарада турган аёл ўғирликда гумонланиб қўлга олинди

Жорий йилнинг 21 июнь куни соат 19:30 да Тошкент шаҳар ички ишлар органларига 36 ёшли Зилола А. мурожаат қилди.

Унинг сўзларига қараганда, Бектемир туманида жойлашган, унга тегишли бўлган хонадондан иккита мобиль телефон, кийим ва 425 минг сўм пул йўқолган.

Сўроқ давомида Зилола унинг уйида Тошкент вилоятилик 19 ёшли Диёра А. ижарада туришини айтди. Буюмлар йўқолгач, қиз ҳам йўқолгани аниқланди.

Тошкент ИИББ хабар беришича, 23 июнь куни ўғирликда гумонланувчи тариқасида Диёра А. жиноят қидирув ходимлари томонидан қўлга олинди. 

Ўғирлик факти асосида Бектемир тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) бўйича жиноий иш қўзғатилди.