Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ижодкорлар Самарқандни мадҳ этди

Самарқанд шаҳридаги Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ҳайкали олдида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими ва “Овози Самарқанд” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида Самарқанд шаҳри куни муносабати билан тадбир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Тошпўлат Тугалов, “Овози Самарқанд” газетаси бош муҳаррири Баҳодир Раҳмонов, вилоят касаба уюшмалари кенгаши раиси Суҳроб Рафиқов, вилоят тожик ва тожикзабонлар миллий-маданий маркази раиси Акбар Маҳмудов Самарқанд шаҳри тарихи, бугуни ва эртаси, бу кўҳна кентда яшаб ижод қилган ёзувчи ва шоирлар ҳақида гапирдилар.

Тадбир доирасида Самарқанд ижодкорлари ўртасида “Самарқанд - Шарқ гавҳари” мавзусида мушоира бўлиб ўтди. Якунда Самарқанд шаҳрини мадҳ этувчи шеърлари билан фаол иштирок этган ижодкорлар ташкилотчилар томонидан диплом, ташаккурнома ва совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Х.Очилов иштирок этди.

Ф.АБДУМЎМИНОВ.