Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Икки кундирки газеталар тарқатувчисини кутяпти

Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган "Оммабоп нашр тарқатиш" масъулияти чекланган жамияти томонидан "Зарафшон" газетасига 113 дона, "Самаркандский вестник" газетасига 30 дона обуна уюштирилган. Бироқ «Зарафшон»нинг 14 февралдаги 19-сони тахламлари икки кундирки, таҳририятда эгасини кутмоқда.

Вазифага бу каби ёндашув назарда тутиладиган бўлинса, ким билади ушбу газеталар МЧЖда неча кун туради-ю, қачон обуначиларга етиб боради?