Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Имом Али Суғдийни биласизми? Унинг қабри Оқдарёнинг Кумушкент қишлоғидан топилгани ростми?

1999 йилда Оқдарёнинг Кумушкент қишлоғидаги қабристондан 10 га яқин қабртошлар топилганди. Вақти келиб, манбашунос Комилхон Каттаев Оқдарё тумани ҳокими Феруз Обилов таклифи билан бу қабртошлар тарихини ўргана бошлади.

Абу Тоҳирхожанинг «Самария» китобида (57-бет) ёзилишича, «Ҳазрати Имом Али Суғдий мозори Офаринкент туманига қарашли Кумушкент қишлоғида. У Ҳасан бин Шайх Муҳаммад Суғдийнинг ўғлидир».

Оқдарё ва Қорадарё оралиғидаги мавзени ўрта асрларда Миёнкол, сал илгарироқ эса Суғд деб аташган. Фиқҳшунос, ҳадисшунос Али Суғдий ўз даврида Рукнул-ислом (ислом устуни) деган мартаба олган.

Сиз Суғд мавзесининг тарихи, бу ерда яшаган алломалар, хусусан, Имом Али Суғдий ҳақида қизиқарли маълумотларни билмоқчимисиз? Унда сайтимизни кузатиб боринг. «Зарафшон» газетасининг эртанги сонида тадқиқотнинг дастлабки хулосалари билан танишишингиз мумкин.