Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Имом Бухорий мажмуасига элтувчи йўл кенгаймоқда

- Корхонамиз томонидан Имом Бухорий мажмуасига элтувчи Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобиль йўлининг 6-9-километрлари ҳамда Эшимоқсоқ қишлоғи - М-37 4К493 автомобиль йўлида қурилиш, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, - дейди "Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш" унитар корхонаси иш юритувчиси Аҳмад Жўраев. - Режа бўйича мазкур йўлнинг 11-километригача мукаммал таъмирлаш ишларини амалга оширишимиз белгиланган.

Эшимоқсоқ қишлоғи - М-37 4К493 автомобиль йўли қурилиш ишлари "New Tech Samarkand" МЧЖ йўлсозлари томонидан амалга оширилмоқда. Мазкур автомобиль йўлининг бир томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Корхона бўлим бошлиғи Николай Николаевнинг айтишича, ушбу йўл бугунги кун талабларига мос тарзда бунёд этилади. Икки томонлама уч қатновдан иборат янги йўлнинг ўртаси махсус металл қурилмалар билан ажратилади.

Алишер ИСРОИЛОВ.