Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Имом-хатиблар қадимий қадамжоларни зиёрат қилди

Вилоятдаги жоме масжидлар имом-хатиблари Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуаси ҳамда Самарқанд шаҳридаги тарихий қадамжоларни зиёрат қилди.

Вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги томонидан ўтказилган тадбир иштирокчилари Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиб, унинг ёнида бунёд этилган илмий тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби билан танишди.

– Зиёрат жойларга келган киши қалбан покланиб, руҳан тетиклашади, – дейди Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Нисбатдор” жоме масжиди имом-хатиби Бобохон Бобохонов. – Имом Бухорий мажмуаси ёнида бунёд этилган илмий тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби, у ерда яратилган шароитлар бизни жуда қувонтирди. Очиғи, Ҳадис илми мактабидаги шарт-шароитлар билан танишгач, кўпчилигимизда бу мактабда ўқиш иштиёқи туғилди.  

Имом-хатиблар шундан сўнг “Маҳдуми Аъзам” ва “Хўжа Дониёр” мажмуаларини зиёрат қилишди.

Абдужаббор ПЎЛАТОВ.