Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Индонезияда Самарқанднинг туризм салоҳияти намойиш этилди

Ўзбекистон стенди остида вилоят туризмни ривожлантириш департаменти вакиллари иштирок этди.

Уч кун давом этган халқаро кўргазмада минглаб иштирокчилар Ўзбекистонга катта қизиқиш билдирдилар ҳамда яқин келажакда, албатта, мамлакатимизга ташриф буюриш истагида эканликларини маълум қилишди.

Кўргазма давомида икки мамлакат туристик ташкилотлари ўртасида шартномалар имзоланди. “Tara Tours”, “Dimita Transports”, “Vsitrip” каби ташкилотлар раҳбарлари ҳам Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш истагини билдирди.

2012 йилдан буён ўтказиб келинаётган “Kompas Travel Fair” халқаро туристик кўргазмаси Индонезиядаги энг йирик кўргазмалардан бири ҳисобланади. Жорий йилги тадбирда 10 та авиакомпания, 71 та туристик ташкилот иштирок этди. Уч кун давом этган кўргазмага 45 минг атрофида меҳмон ташриф буюрди.

 Ситора БОЗОРОВА.