Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Индонезияда сайлов комиссиясининг 272 аъзоси қаттиқ чарчоқдан ўлди

Дунёнинг энг катта сайлови Индонезияда бўлиб ўтди. 193 миллион сайловчининг овозини қўлда санаган сайлов комиссиясининг 272 нафар аъзоси қаттиқ чарчоқдан ўлди, 1878 нафари шифохонага ётқизилган, деб ёзмоқда minbar.uz.

Шунингдек, қаттиқ чарчаш ва шу билан боғлиқ сабаблар оқибатида сайлов пайти ва ундан кейин рўй берган автоҳалокатларда мамлакат бўйича 15 нафар полициячи ҳам қурбон бўлган.

  • Мамлакат марказий сайлов комиссияси раиси Ориф Будиманнинг хабарига кўра, айрим аъзолар тўхтовсиз 24 соатдан ортиқ ишлаган.
  • Будиман ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг оилаларига 30-36 миллион Индонезия рупийси (тахминан 2100-2500 доллар) миқдорида товон пули тўлашни таклиф қилган.

Индонезия президенти Жоко Видодо сайлов комиссиясининг марҳум аъзолари ва полициячиларнинг оилаларига ҳамдардлик билдириб, уларни "демократия курашчилари" деб атаган.

  • 17 апрелда Индонезияда дунёдаги катта энг сайлов бўлиб ўтган. Фуқаролар мамлакат президенти, парламентнинг иккита палатасига депутатлар, вилоят ва округларнинг қонунчилик органларига аъзоларни сайлаган.
  • Мамлакат бўйлаб 800 мингдан ортиқ сайлов участкаси ишлаган, сайловда 260 миллион аҳолидан сайлаш ҳуқуқига эга 80 фоизи (193 миллион киши) қатнашган.
  • Сайловнинг расмий натижалари 22 майдан кечиктирмай эълон қилиниши керак.