Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Инглиз тилини ашула ёрдамида ҳам ўрганиш мумкин

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти академик лицейида хорижий тиллар фан ойлиги ўтказилмоқда.

Ойлик доирасида инглиз ва немис тилларида намунали очиқ дарслар, тақдимот тадбирлари ташкил этилмоқда. Бу эса кўргазмали воситалар, саҳна кўринишлари, машқлар бажариш орқали ўқувчиларнинг хорижий тилларда эркин гапириш кўникмаларини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Таълим муассасасида инглиз тили фани ўқитувчиси Гулчеҳра Нурованинг “Мусиқа бизнинг ҳаётимизда” (Muzic in our life) мавзусидаги очиқ дарсида ўқувчилар жаҳон мусиқаси намояндалари қўшиқларини куйлаб, ўз маҳоратларини намойиш этишди. Ушбу дарс орқали ўқувчиларнинг инглиз тилида равон сўзлай олиши синовдан ўтказилди.

Бу каби очиқ дарслар лицейнинг хорижий тиллар фани ўқитувчилари – Г.Очилова, З.Файзуллаева, Д.Алиева, С.Бойқуловлар томонидан ҳам уюштирилди.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.